Жаҳон | 08:59 / 29.06.2020
3435
1 дақиқада ўқилади

Япония 6G тармоғининг ишлаб чиқилишига 652 млн доллар ажратади - ОАВ 

Япония ҳукумати олтинчи авлоддаги (6G) мобил алоқа тизимларини ишлаб чиқиш билан шуғулланаётган корпорацияларга 70 млрд иен (652,4 млн доллар) миқдорида ёрдам кўрсатмоқчи. Ушбу тизимни 2030 йилга яқин татбиқ қилиш режалаштирилган.

Фото: Getty Images

Kyodo ахборот агентлигининг ҳукуматдаги манбаларга таяниб хабар беришича, аввалроқ ҳукуматда янги алоқа форматини татбиқ қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш учун техник мутахассислар, хусусий бизнес ва тегишли идоралар вакилларидан иборат экспертлар гуруҳи ташкил этилган. Айни вақтда Японияда 5G тармоғига ўтилмоқда. Кунчиқар мамлакат бу борада 5G тармоғи ишга туширилган АҚШ ва Жанубий Кореядан ортда қолмоқда. Япония ҳукуматини, шунингдек, зарур қурилмаларни ишлаб чиқишда Хитойдан ортда қолаётгани ҳам ташвишлантирмоқда.   

Эндиликда Япония ҳукумати бизнес билан ҳамкорликда бой берилганни қайтариб, янада тезкор ва ҳимояланган 6-авлоддаги тизимларга ўтишда етакчига айланмоқчи. Ушбу тизимларни ҳайдовчисиз транспорт воситалари, масофадан тиббий хизмат кўрсатишда қўллаш кутилмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид