Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған ижтимоий тармоқлар қатъий назоратга олинишини эълон қилди
Эрдўған молия вазири, шу билан биргаликда куёви Берат Албайракнинг тўртинчи ўғли туғилиши ҳақидаги твитига айримлар ҳақоратли изоҳлар ёзганидан сўнг ана шундай баёнот билан чиқди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ижтимоий тармоқлар ҳукумат томонидан қатъий назоратга олинишини эълон қилди.
"Ёлғон, ҳақорат, шахс ҳуқуқига тажовуз қилиш ва туҳматларга тўлиб-тошган бу каналлар тартибга солиниши шарт", - деди Эрдўған.
Туркия раҳбарининг сўзларига кўра у "бундай ижтимоий каналларни бутунлай йўқотиш ва назорат қилиш" учун қонун лойиҳасини парламентга имкон қадар тезроқ киритмоқчи.
Эрдўған молия вазири, шу билан биргаликда куёви Берат Албайракнинг тўртинчи ўғли туғилиши ҳақидаги твитига айримлар ҳақоратли изоҳлар ёзганидан сўнг ана шундай баёнот билан чиқди. Туркия президенти ўн минглаб кишилар бу хабарни ижобий изоҳлагани, аммо ахлоқ ва инсонийликдан йироқ бўлган айрим "аблаҳлар" ҳақоратлар билан жавоб ёзишганини айтди.
Адлия ва полиция органлари уларни аниқлаш учун зудлик билан ҳаракат бошлади, улар топилиб, суд олдида жавоб беради, деди Эрдўған.
"YouTube, Twitter, Netflix ва шунга ўхшаш ижтимоий тармоқларга нима учун қарши эканлигимизни энди тушунгандирсиз? Айнан мана шундай ярамасликларни йўқ қилиш учун", - деб қўшиб қўйди у.
Мавзуга оид
16:21 / 22.05.2025
«Яқин орада Шимолий Кипрнинг Туркий давлатлар ташкилотига аъзо бўлган кунларни ҳам кўрамиз» – Эрдўған
20:30 / 17.05.2025
Эрдўған Қора денгизда 30 миллиард долларлик газ кони топилганини эълон қилди
10:26 / 16.05.2025
Туркия Путин ва Зеленский тайёр бўлса, уларни қабул қилишга тайёр
17:14 / 14.05.2025