Ўзбекистон | 14:33 / 02.07.2020
33920
2 дақиқада ўқилади

Жиззах шаҳрига кириш-чиқиш қаттиқ назоратга олинди

Жиззах шаҳар ҳокимининг 2020 йил 1 июлдаги №796-сонли қарорига мувофиқ шаҳарга кириш ва чиқиш қаттиқ назорат остига олинди. 

«Sangzor.uz» нашри хабарига кўра, шаҳар ҳудудидаги 4та маҳаллада коронавирус билан касалланганлар аниқланган.

«Шу муносабат билан 2 июлдан бошлаб Жиззах шаҳрига кириш ва чиқиш қаттиқ назоратга олинди. «Қалия», «Бунёдкор», «Зилол» ва «Маданият» маҳаллалари ҳудудларига кириб-чиқиш тўхтатилди», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойи охирида вилоятнинг Шароф Рашидов туманида яшаган икки киши коронавирус туфайли вафот этганди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг 26 июндаги қарорига кўра, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманидан бошқа барча ҳудудлари, жумладан, Жиззах шаҳри ҳам «яшил» ҳудуд сифатида белгиланди. 29 июнь куни Жиззах вилоятида 5та янги ҳолат (шундан 4таси аҳоли орасида) қайд этилди. Шундан сўнг вилоятнинг Дўстлик ва Ғаллаорол туманларида карантин чоралари кучайтирилди.

Мавзуга оид