Ўзбекистон | 17:03 / 02.07.2020
53849
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрида аҳоли орасида 47 кишида вирус аниқланди. Бу – рекорд

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 92 кишида коронавирус аниқлангани ва жами касалланиш ҳолатлари сони 9 мингга яқинлашгани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 2 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8996 нафарни ташкил этмоқда. 

Янги касалланиш ҳолатларининг 77 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 30 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 47 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Тошкент вилоятида (барчаси аҳоли орасида), 8 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 3 нафари Қашқадарё вилоятида (барчаси карантинга олинган фуқаролар орасида) аниқланган», дейилади хабарда.

Бугун ҳозирча 215та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди ва жами ҳолатлар сони 9 мингга яқинлашди. Шу вақтгача 5847 бемор тузалиб чиққан.

Ҳозирда шифохоналарда 3122 нафар бемор даволанмоқда, улардан 16 нафари оғир, 9 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Шу тариқа, биратўла икки рекорд қайд этилди - бир кунда Тошкент шаҳрида аҳоли орасида янги касалланиш қайд этилиши бўйича ва бир кунда Ўзбекистонда аҳоли орасида янги касалланиш ҳолатлари қайд этилиши бўйича.

Шу вақтгача Тошкент шаҳрида бир кун давомида аҳоли орасида касалланиш ҳолатлари сони 40тага ҳам етмаганди. Бугун эса ҳозирча 47та ҳолат.

Ўзбекистонда бугун кун давомида ҳозирча аҳоли орасида 62та янги ҳолат қайд этилди (бунгача кун давомида Наманган вилоятида 6, Тошкент вилоятида 3 ҳолат қайд этилганди).

Эслатиб ўтамиз, аҳоли орасида аниқланган касалланиш ҳолатлари бўйича кунлик рекорд 27 июнда қайд этилганди - ўшанда Тошкент шаҳри, Тошкент, Сурхондарё ва Сирдарёда жами 54 ҳолат аниқланганди.

Мавзуга оид