Мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларининг тўртдан бир қисмида турли касалликлар аниқланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчилари орасида ўтказилган тиббий кўрик натижалари ҳақида маълумот берди.
Ўзбекистонда тиббий кўрикдан ўтган мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларининг камида тўртдан бир қисмида турли касалликлар аниқланган. Бу ҳақда 30 июл куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худоёров маълум қилди.
Қайд қилинишича, 1 июл ҳолатига кўра, 5,9 млн ўқувчидан 5,7 млн нафари (96,5 фоиз) тиббий кўрикдан ўтказилган, улардан 1,3 млн нафарида (27,9 фоиз) турли касалликлар аниқланган. Уларнинг 81 фоизи даволанишдан кейин тузалиб кетган.
2 млн тарбияланувчидан 1,3 млн нафари (63,5 фоизи) тиббий кўрикдан ўтказилган, уларнинг 26 фоизида касалликлар аниқланган.
Энг кўп учрайдиган касалликлар — камқонлик, қоннинг таркибий тузилмасидаги ўзгаришлар (28,4 фоиз), нафас олиш, овқат ҳазм қилиш тизими (6,9 фоиз) ва эндокрин тизими касалликлари (5,4 фоиз).
Бундан ташқари, ногиронликка олиб келадиган касалликлар таҳлил қилинганда, биринчи ўринда асаб тизими касалликлари (27,8 фоиз), шу жумладан, периферик асаб тизими касалликлари ва болалар церебрал фалажи (БЦФ) туриши аниқланган. Иккинчи ўринда туғма аномалиялар туради, жумладан туғма юрак нуқсонлари (17 фоиз). Учинчи ўринда эса руҳий ва хулқ-атворнинг бузилиши, ақлий заифлик (3,6 фоиз) туради.
2023 йилда 2 ёшдан 10 ёшгача бўлган болаларда гелминтоз (гижжа касалликлари) профилактикаси бўйича 5,3 млн (83 фоиз) болада скрининг ўтказилган, уларнинг 5,1 фоизида гижжа тухумлари борлиги аниқланган. 6,2 млн болада профилактик мақсадларда дегелминтизация тадбирлари ўтказилган.
2024 йил бошидан буён 2 млн бола скринингдан ўтказилган, уларнинг 186,9 минг нафарида (9,3 фоиз) гижжа тухумлари борлиги аниқланган.
Мавзуга оид
13:56 / 22.11.2024
Ўзбекистонда ҳар етти ўқувчидан камида биттаси мактабда ўзини хавфсиз ҳис қилмайди, нега?
14:33 / 21.11.2024
Нега ўзбек ота-оналари боласини рус синфларига беради?
20:51 / 18.11.2024
“Қуроллар қанчалик замонавий бўлмасин, миллий ғурурсиз иш битмайди” — мактабларга ҳарбий дарслар нега керак?
16:44 / 11.11.2024