Фан-техника | 16:30 / 03.07.2020
7660
5 дақиқада ўқилади

Автомактабларда масофавий таълим беришнинг замонавий ва инновацион усули “Ватанпарвар” ташкилотида

Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш фаолияти бўйича 1 июндан бошлаб, назарий дарсларни онлайн ҳамда амалий машғулотларни эса карантин талабларига тўлиқ риоя этган ҳолда амалга оширишга рухсат берилди. Онлайн таълим жараёнини сифатли ташкил этиш бўйича Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотлари ўқув муассасаларида янги “АИС-Ватанпарвар” инновацион электрон дастури амалиётда кенг фойдаланилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги №ПҚ–4061 – сонли «Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий – техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида» ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сонли «Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори талабларини бажариш мақсадида,Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш фаолияти бўйича Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти томонидан янги инновацион услубда яратилган ва расмий рўйхатдан ўтказилган «АИС - Ватанпарвар» автоматлаштирилган электрон ахборот тизимидан амалиётда кенг фойдаланилмоқда.

Алоҳида таъкидлаш жоизки ушбу комплекс дастурий маҳсулотлар барча тегишли рухсатномаларга эга. Жумладан:

Интелектуал мулк агентлиги томонидан рўйхатга олинган ва тегишли гувоҳномалар тақдим қилинган;

Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим қилинган нашр рухсатномасига эга;

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан фойдаланишга тавсия этилган.

Ушбу электрон дастур қуйидагиларни, яъни:

  1. Ўзлаштиришни кўтаришга йўналтирилган, ўқитишни мониторинг ва режалаштириш имконини берувчи автоматлаштирилган ахборот тизими

  1. Анимация эффектларига ва видеоконтент эга ягона тест дастури

  1. Бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган, уч ўлчамли анимация эффектлари ва видеоконтентга эга кўринишидаги электрон ўқув услубий қўлланма дастурларини ўз ичига олади.

  • Ўзлаштиришни кўтаришга йўналтирилган, ўқитишни мониторинг ва режалаштириш имконини берувчи автоматлаштирилган ахборот тизимида – ҳар бир фойдаланувчи (Марказий кенгаш, вилоят кенгаши, туман ташкилоти раҳбарлари, модератор, ҳисобчи, ўқитувчи ва ўқувчи)га алоҳида логин ва парол берилган бўлиб, ўқув жараёнининг барча босқичларини (таълим олувчилар тўғрисида тўлиқ маълумотлар, ўқиш муддати,ўқув машғулотларига қатнашганлиги ва уларни ўзлаштириши ҳамда мониторинг қилиши, ўқитувчилар ҳақида малумотлар мавжудлиги, ўқув машғулотлар жадвали киритилган, тест натижалари архиви, мавзулар бўйича ўқувчиларнинг кирган вақтлари ва уларнинг шу мавзуга сарфлаган вақтлари ҳамда бошқа кўплаб функцияларни ўз ичига олган ) қамраб олади.

  • Анимация эффектларига ва видеоконтент эга ягона тест дастурида – ўқув режаларда белгиланган асосий фанлар бўйича уч ўлчамли анимация эффектларига эга видеоконтентнинг мавжудлиги, 700 тадан кам бўлмаган тест топшириқларини ўз ичига олиши ва унинг камида учдан бир қисмининг анимация эффектларига эгалиги, тест дастурини рус ва ўзбек тилида ҳамда ўзбек тилида лотин ва кирилл алифболарида ишлаш имкониятининг мавжудлиги, тренинг ва имтиҳон режимларида ишлай олиш имкониятининг мавжудлиги, йўналишлар кесимида электрон қайдномада тингловчининг аниқ рақамлар ва фоизлар бўйича тест натижаларини чиқариш каби имкониятлар яратилган. Ҳозирги кунда тизимга қорақалпоқ тилида тестларни жорий қилиш устида амалий ишлар олиб борилмоқда.

  • Бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган, уч ўлчамли анимация эффектлари ва видеоконтентга эга кўринишидаги электрон ўқув услубий қўлланма дастурида – асосий фанлар бўйича уч ўлчамли анимация эффектларига эга видеоконтентнинг мавжудлиги, ўқув фанларидан қорақалпоқ, рус ва ўзбек тилида ҳамда ўзбек тилида лотин ва кирилл алифболарида ишлаш қулайликлари, онлайн ва оффлайн режимида ишлай олиш имкониятининг мавжудлиги, мазкур дастурлар IOS, Аndroid ва WEB кўринишида яратилганлиги натижасида, ҳар бир таълим олувчининг уяли қўл телефонлари, планшет ёки исталган интернет тармоғида керакли тилданфойдаланган ҳолда логин ва парол орқали ўқув фанларини мустақил ўзлаштириши учун қулайликлар яратилган. 

Мазкур яратилган янги инновацион дастурни амалиётга татбиқ этишдан кўзланган асосий мақсад, автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишлари самарадорлигини янада яхшилаш, таълимга замонавий инновацион технологияларни кенг татбиқ этиш, шу билан бирга аҳолига замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш бўйича қулайликлар яратишдан иборат. Бундан ташқари ҳозирги кунда карантин даврида ҳам онлайн таълим беришда ушбу тизим имкониятларидан кенг фойдаланилмоқда.

Анвар Икрамов

Мавзуга оид