Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болсонару мажбурий ниқоб тақиш тўғрисидаги қонунни бекор қилди
Ўтган ҳафтада Бразилия суди Жаир Болсонаруга жамоат жойларида ниқоб тақиш мажбуриятини қўйганди.

Бразилия президенти Жаир Болсонару жамоат жойлари ва транспортида ниқоб тақишни талаб қиладиган қонунни бекор қилди. Бу ҳақда G1 портали хабар берди.
Болсонару давлат органлари, тижорат, саноат, диний муассасалар ҳамда одамлар тўпланадиган ёпиқ жойларда мажбурий ниқоб тақиш талабига нисбатан вето қўйди.
Муассасалар шунингдек, ўз ходимлари ва мижозларига бепул ниқоб бериш мажбуриятидан озод қилинди.
Болсонару намойишларда бир неча марта ниқобларсиз пайдо бўлган ва коронавирус солаётган хавфни рад этиб келади.
У, шунингдек, пандемия сабабли Бразилиянинг турли штатларида киритилган чекловларни танқид остига олган.
Ўтган ҳафтада Бразилия суди Жаир Болсонаруга жамоат жойларида ниқоб тақиш мажбуриятини қўйганди. https://kun.uz/news/2020/06/24/sud-braziliya-prezidentini-niqob-taqishga-majburlab-qoydi
Бразилияда эпидемия бошланганидан буён 1,5 млн киши COVID-19га чалинган, 61 884 киши вафот этган.
Мавзуга оид

14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган

20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди

10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди

19:37 / 01.05.2025