Жаҳон | 18:06 / 03.07.2020
4123
1 дақиқада ўқилади

Коронавирус сабабли Монакодаги энг йирик яхталар кўргазмаси бекор қилинди

Навбатдаги Monaco Yacht Show 2021 йил сентябрда ўтказилади

Фото Patrick Aventurier / Getty Images

Monaco Yacht Show — бутун дунёдаги энг яхши яхталарни бир жойга жамловчи йирик шоу. Суперяхталар (унда узунлиги 25 метрдан кам бўлмаган яхталар иштирок этади) кўргазмаси ҳар йили сентябрда Монакодаги Эркюль портида ўтказилади

2019 йилги шоуда 125та суперяхта қатнашган бўлиб, уларнинг умумий нархи 4,29 млрд долларни ташкил этганди.

Шоу ташкилотчилари (Британиянинг Informa компанияси) 2020 йилда унинг 30 йиллигини нишонлашни мўлжаллаганди. Аммо коронавирус сабабли июнь охирида кўргазмани ўтказиш бекор қилинди. 

Навбатдаги Monaco Yacht Show 2021 йил сентябрда ўтказилади. 

Қайд этилишича, шоуда қатнашиш учун иштирокчилар 50 мингдан 500 минг еврогача пул тўлайди. 

Кўргазма ташкилотчилари нафақат иштирокчилар, балки томошабинлардан ҳам даромад кўради — одатда шоу чипта нархи 280 евродан бошланади.  

2019 йилда ушбу тадбирга 31,5 мингдан ортиқ киши ташриф буюрган.

Мавзуга оид