Жаҳон | 14:50 / 30.03.2020
4621
1 дақиқада ўқилади

Коронавирусга чалинган Монако князи тузала бошлади

19 март куни Альбер II коронавирус юқтириб олгани тасдиқланганди. Князь ўз саройида карантинда бўлиб турибди.  

Фото: РИА Новости

Коронавирусга чалинган Монако князи Альбер II ўзини яхши ҳис қила бошлади.

"Ўзимни борган сари яхшироқ ҳис қила бошлаяпман ва зулмат охирида ёруғлик кўрмоқдаман", - деди Монако князи TF1 телеканали орқали чиқишида. У "ҳали ҳам сал-пал йўталаётганини" қўшимча қилди. 

Альбер II коронавирусга топширган тести ижобий чиққанини яширишни ўйламаганини айтди. У COVID-19  юқтирганлигини эълон қилган биринчи давлат раҳбари бўлди.

19 март куни Альбер II коронавирус юқтириб олгани тасдиқланганди. Князь ўз саройида карантинда бўлиб турибди.  

У аввалроқ турмуш ўртоғи ва фарзандлари шаҳар ташқарисидаги қўрғонда яшаётгани, ўзи эса саройда ишлашни давом эттираётганини айтганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид