9-синф битирувчиларининг Касб-ҳунар мактабларига ҳужжат топшириш тартиби маълум қилинди
Шу йилнинг 5 июлидан 20 июлига қадар касб-ҳунар мактабларида касб-ҳунар эгаллаш истагида бўлган 9-синф битирувчиларининг ҳужжатлари онлайн тарзда қабул қилинади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати Kun.uz’га шу ҳақда маълум қилди.
Айтилишича, қарор Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2020 йилдаги 1-сон баёнига мувофиқ қабул қилинган.
Янги тизим бўйича 9 синф битирувчилари ўз ҳужжатларини kasb.edu.uz электрон платформаси орқали топширади. Бу жараёнда битирувчилардан қуйидаги ҳужжатларни топшириш сўралади:
1. Электрон ариза.
2. Умумтаълим мактабининг 9-синфни тугатганлигини тасдиқловчи шаҳодатнома (электрон) нусхаси.
3. 3x4 фотосурат
Касб-ҳунар мактабларида тикувчи, чилангар, иссиқхона ва парник хўжалиги лаборанти, автомобилларни таъмирлаш чилангари, ошпаз, қандолатчи, асаларичи каби 200дан ортиқ касблар бўйича мутахассислар тайёрланади.
Ҳужжат топширувчилар юқорида кўрсатилган платформа орқали ўзларига керакли касбларни танлаши ва у ҳақда батафсил маълумотни олишлари мумкин.
Бунда таълим жараёнлари кўрсатилган ишчи касблар бўйича 2 йиллик умумтаълим ва мутахассислик фанларининг интеграциялашган дастурлари асосида (кундузги таълим шаклида) йўлга қўйилади.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 9-синф битирувчилари таркибидан давлат бюджети асосида кундузги таълим шаклида ёшларнинг профессионал таълим олишини таъминлайдиган 339 та шундай Касб-ҳунар мактаблари ташкил этилиши белгиланган.
Касб-ҳунар марказларига ҳужжат топширувчилар қабул жараёнлари бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ташкил қилинган (+99871) 246-11-92 рақами (Маълумотлар маркази) орқали қўшимча маълумот олишлари мумкин.
Мавзуга оид
19:31 / 28.08.2022
Навоий вилояти биринчи, Сурхондарё вилояти охирги ўринда – мактаб битирувчиларининг қабул кўрсаткичи эълон қилинди
17:17 / 24.06.2021
Битирувчи мактабдан аттестатини олиши шартмас, ҳаммаси онлайн базада бор — вазир
14:05 / 14.05.2021
Тошкентдаги мактаблар битирувчиларининг 85 фоизи ОТМга ҳужжат топширмоқчи
22:02 / 21.08.2020