Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сербиядаги карантинга қарши намойишлар ЕИ ҳукуматини хавотирга солди
Сербия пойтахти Белградда комендантлик соати киритилиши ҳақидаги хабардан кейин тартибсизликлар юз берди.
Сербияда коронавирус эпидемияси сабабли чекловлар киритилишига қарши ўтказилган намойишлар ЕИда хавотир уйғотмоқда, деди Европа комиссияси расмий вакили Ана Писонеро.
"Аҳоли саломатлиги ва фаровонлиги устувор вазифа ҳисобланади. Бизнингча, чеклов чоралари асосий эркинликларга зарар етказмаслиги ва ўта зарур бўлиши лозим", - деди у.
Унинг сўзларига кўра, бу демократик жамиятларнинг фундаментал ҳуқуқи бўлган тинч намойишлар ўтказиш ҳуқуқига ҳам тегишли.
Сербия пойтахти Белградда комендантлик соати киритилиши ҳақидаги хабардан кейин тартибсизликлар бошланиб кетганди. Намойишчилар полиция машиналарига ҳужум қилиб, ҳаттоки парламент биносига бостириб киришган. Бунга жавобан полициячилар кўзни ёшлатувчи газ қўллашган.
Сербия президенти Александр Вучич тартибсизликларнинг уюштирилишида ултраўнг гуруҳларни айблаган. 8 июлдаги намойишларнинг аксарият иштирокчилари ниқобларда бўлган ва Вучичнинг кетишини талаб қилган.
Мавзуга оид
14:23 / 23.05.2025
Кая Каллас: Сербия геосиёсий танлов қилиши керак
20:35 / 07.05.2025
Москвага келаётган Сербия президенти дронлар туфайли Бокуга қўнишга мажбур бўлди
01:17 / 07.05.2025
НАТОнинг уч давлати Вучич ва Фицо самолётларининг Москвага учишини тақиқлади
16:03 / 17.04.2025