Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда муҳтожларга июль ойида 42500 тенгедан тўланади - Тўқаев
Мамлакатда коронавирус инфекцияси тарқалиши сабабли жорий этилган фавқулодда ҳолат даврида, икки ой мобайнида даромадини йўқотган қозоғистонликлар 42500 тенгедан пул олганди.
Муҳтож қозоғистонликларга 42500 тенгедан (103 доллар) пул тўланади. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.
Тўқаев шунингдек, мамлакатда карантин режими икки ҳафтага узайтирилишини билдирди.
Мамлакатда коронавирус инфекцияси тарқалиши сабабли жорий этилган фавқулодда ҳолат даврида, икки ой мобайнида даромадини йўқотган қозоғистонликлар 42500 тенгедан пул олганди. Бу Қозоғистондаги энг кам ойлик маошига тенг.
Охирги маълумотларга кўра, республикада коронавирус юқтирганлар сони 60 мингга яқинлашган, 375 киши вафот этган.
Аввалроқ Қосим-Жўмарт Тўқаев қозоғистонликларнинг номаълум зотилжамдан вафот этаётгани борасида хавотир билдирганди.
Мавзуга оид
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади
21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради
17:32 / 25.02.2025