Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё вилояти давлатга дон сотиш шартномавий режасини уддалади
515 минг гектар суғориладиган ер майдонларининг 141 минг гектарига ғалла эккан Қашқадарё вилояти давлатга дон сотиш шартномавий режасини уддалаган.
Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.
Шартномавий режага кўра давлатга 424,1 минг тонна бошоқли дон топшириш белгиланган бўлса, амалда 6745 та фермер хўжаликлари томонидан 424,5 минг тонна дон топширилди ва режа 100,1 фоизга бажарилган.
«Экин майдонларидан ўриб олинган ҳосилдорлик ўртача 45–60 центнерни ташкил этди. Касби туманидаги «Хўжақулов Бекзод» фермер хўжалиги, Косон тумани Гувалак ҳудудидаги «Тоғаев Анвар» фермер хўжаликларида бу кўрсаткич 78–80 центнерга етди. Эътиборлиси, режани 100 фоиздан ошириб бажарган фермер хўжаликларида ялпи ҳосилнинг ортгани фермер хўжаликларининг ўзида қолди», дейилади вилоят ҳокимлиги хабарида.
Аввалроқ, Хоразм вилояти республикада биринчи бўлиб ғалла топшириш режасини бажаргани ҳақида хабар берган эдик.
Мавзуга оид
15:27 / 15.04.2025
Қашқадарёда ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ҳайдовчи қамоққа олинди
17:18 / 08.02.2025
“Сен қулсан” – Косонда келинини мунтазам хўрлаб келган қайнота ва қайнона ҳамда уларнинг ўғли озодликдан маҳрум қилинди
11:02 / 15.12.2024
Тахтиқорача довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди
18:04 / 06.11.2024