Сурхондарёда фуқаро 3 килограмм «опий» билан ушланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 28, 246-моддаси 2-қисми ва 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йилнинг 15 июль куни Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, тадбир давомида туманнинг "Бўйрапўшт" маҳалласи ҳудудидаги 20-сонли ўрта мактаб ёнидан ўтувчи М-41 автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган "Матиз" русумли автоулови тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилган. Ушбу автоуловда йўловчи сифатида кетаётган, Сариосиё туманида яшовчи З.Н. ушбу автоулов олд ўриндиғи тагида яшириб қўйган 6 дона целлофан пакетга ўралган соф вазни 3049,24 гр “Опий” гиёҳвандлик моддасини олиб кетаётганлиги аниқланиб ушланган ва тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давомида З.Н. ушбу гиёҳвандлик моддасини Тожикистон ҳудудидан айланма йўллар орқали Ўзбекистон ҳудудига ўтказганлиги аниқланган.
16 июль куни З.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 28, 246-моддаси 2-қисми ва 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
20:03 / 19.11.2024
“Кўп кайф қилиб юборганман” — 3 яшар боланинг қотили ўша куни “глюк”да бўлганини айтди
21:47 / 15.11.2024
Қотил гиёҳванд бўлган: 3 ёшли болани ўлдирган эркак устидан суд бошланди
08:30 / 04.11.2024
ДХХ Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига чек қўйди
13:30 / 09.10.2024