Шифокор: Коронавирусга чалинган бемор кунига уч литр суюқлик ичиши керак
«Тез ёрдам» дастурининг навбатдаги сонида Вирусология институти илмий ходими, тиббиёт фанлари номзоди Раъно Қосимова коронавирус беморлари кўпроқ сув ичиши кераклиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.
Мутахассиснинг тушунтиришича, ҳарорат кўтарилган пайтда одамнинг танасидаги суюқлик тер ва чиқиндилар билан танадан чиқиб кетади ва бу жараён танадаги ҳолсизлик, ёмон ҳислар камайиши ва ҳарорат тушишига ёрдам беради.
«Суюқликни ичиш ва томир орқали юбориш мумкин. Бемор қайт қилса, суюқлик ичишга ҳоли бўлмаса ёки жуда оғир аҳволда бўлса, томир орқали суюқлик юборилади. Агар бемор ўзи сув ичолса, кунига 3 литр миқдорда суюқлик ичиши керак. Агар ортиқча миқдорда суюқлик ичса, одамнинг кўнгли айниши, буйрагига босим тушиши мумкин. Лекин тез-тез ва кам-камдан суюқлик ичилса, сув яхши сўрилади», – деди Раъно Қосимова.
У, шунингдек, коронавирусга чалиниб, уйида даволанаётган беморларни шифокор маслаҳатисиз даволаш курслари олмасликка чақирди.
«Жуда кўп беморлар телефон орқали маслаҳат сўрашади ва ҳозиргача 2 марталаб муолажа курси олган бўлса-да, тана ҳарорати тушмаётганини айтишади. Лекин беморларга муолажа курсини ёзиб берган шифокор у тузалгунча қатъий назорат олиб бориши керак.
Баъзида қўнғироқ қилган беморлар даволаш курсини ҳеч қайси шифокор билан маслаҳатлашмасдан олганини, ўзидан олдин касал бўлган амма ёки холаси ёхуд қайсидир бошқа таниши олган муолажа курсини олганини айтади. Бироқ ўша муолажа курсини олган одамнинг ёши ва беморнинг ёши бир-биридан фарқ қилади. Шунинг учун бошқаларнинг муолажа курсига қараб дори қабул қилиш қатъий ман қилинади», – деди шифокор.
Қайд этилишича, беморларда тана ҳарорати 38,5 даражага кўтарилгунча дори ичмасликлари мумкин.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украинага ҳалок бўлган 909 ҳарбийнинг жасади қайтарилди
Жаҳон | 15:15
-
Сурхондарёда Термиз мулоқотининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади
Ўзбекистон | 15:12
-
Ўзбекистон электр тақсимлаш инфратузилмасини модернизация қилиш учун Жаҳон банкидан 100 млн доллар жалб қилади
Ўзбекистон | 15:00
-
Ғазоликларни Ливияга кўчириш режаси, Россия–Украина музокаралари ва Тартус портини БААга топширган Сурия – кун дайжести
Жаҳон | 15:00
Мавзуга оид

17:49 / 14.08.2023
Ўзбекистонда коронавирусга қарши сут сотуви бошланди

18:58 / 06.05.2023
ЖССТ коронавирус ҳеч қачон бутунлай йўқ қилинмаслигини айтди

19:23 / 05.05.2023
ЖССТ коронавирус пандемияси тугаганини эълон қилди

18:19 / 02.05.2023