Ўзбекистон | 00:00 / 24.07.2020
62760
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус пандемиясига қарши курашда қурбон бўлган бир гуруҳ мутахассислар мукофотланди

Шавкат Мирзиёев 258 кишини коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишга қўшган ҳиссаси учун мукофотлади. Мукофотланганлар орасида 6 нафар вафот этган тиббиёт ва бошқа соҳалар вакиллари ҳам бор.

23 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан коронавирус пандемияси туфайли юзага келган мураккаб ва синовли кунларда ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, мавжуд хатарларга қарши курашиш, инфекция кенг тарқалишининг олдини олиш, мамлакатда санитар-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг матонати, билим ва салоҳияти, профессионал маҳоратини намоён этиб, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, беморлар ҳаётини асраш, уларга юксак эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш борасидаги алоҳида хизматлари, шунингдек, ўз бурчи ва қасамёдига содиқ қолиб, зиммасига юкланган вазифаларни бажариш йўлидаги улкан жасорати ва фидойилиги учун бир гуруҳ фуқаролар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

Мазкур рўйхатга 258 киши киритилиб, улардан 6 нафари вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган:

– Жуманиязова Зулфия Йўлдошовна (марҳум)

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиали неврология бўлими катта ҳамшираси;

– Нафасов Шавкат Насирович (марҳум)

Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг бўлим бошлиғи;

 

– Тўхтаева Феруза Асқаровна (марҳум)

Олмазор туманидаги 18-оилавий поликлиникаси катта ҳамшираси, Тошкент шаҳри;

– Уралов Алишер Тошқувватович (марҳум)

Яккасарой туманидаги марказий поликлиникаси ультратовуш ташхиси шифокори, Тошкент шаҳри;

– Ҳамроқулов Ботир Жабборович (марҳум)

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари;

– Шамаҳмудов Аълохон Абзалович (марҳум)

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бўлим бошлиғининг ўринбосари.

Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлик қилган видеоселектор йиғилишида пандемияни жиловлашда жасорат кўрсатган фидойилар тақдирланиши, бу ҳақдаги фармон имзолагани маълум қилинган эди.

Тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати билан мана бу ерда танишиш мумкин.

Мавзуга оид