Жамият | 07:43 / 24.07.2020
4772
1 дақиқада ўқилади

Миробод туманидаги мебел цехида ёнғин келиб чиқди

Ёнғин жойига 4 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган. 

Фото: Тошкент шаҳар ФВБ

Бугун, 24 июль куни соат 02:14ларда Миробод тумани, Авлиё Ота кўчаси 6 уйда жойлашган мебел цехида ёнғин келиб чиққан

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ёнғин натижасида цехнинг ички ва том қисми 100 кв.м майдонда ёнган. Ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари манзилга соат 02:22да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 02:46да бартараф этилган ва цехнинг 100 кв.м майдондан ортиқ қисми сақлаб қолинган. 

Ёнғин жойига 4 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган, дейилади маълумотда.

Қайд этилишича, ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. 

Мавзуга оид