Жамият | 10:36 / 24.07.2020
28097
2 дақиқада ўқилади

Сирдарёда ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи вафот этди

ЙТҲ юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ Тергов департаменти томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 23 июль куни соат 19:30ларда, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар, Баҳор МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-34 халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 111-километрида ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган Ғ.Қ. “Нексия” русумли транспорт воситасини “Тошкент-Душанбе” йўналишида бошқариб кетаётган бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, у ўзидан олдинда қайрилиш мумкин бўлган жойдан ортга қайрилаётган ҳайдовчи З.К. бошқарувида бўлган SINOTRUK HOWO русумли юк автомашинасининг орқа томонига урилиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, “Нексия” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 31 ёшли Ғ.Қ. оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган. Ушбу автомашина йўловчилари, 2000 йилда туғилган Б.Т. ва М.Б. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ Тергов департаменти томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўлларда ҳаракатланганда белгиланган қоидаларга, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.

Мавзуга оид