«Ўздавкарантин» экспорт қилувчиларга транзит йўлаклари бўйича мурожаат билан чиқди
Бугун, 25 июль куни, АОКА биносида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси матбуот хизмати раҳбари Дурдона Очилова иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифинг давомида матбуот хизмати раҳбари «Ўздавкарантин» томонидан пандемия шароитида ҳам маҳаллий маҳсулотлар экспортини амалга ошириш учун янги ташқи бозорларга йўл очишга ҳаракатлар бўлаётганини таъкидлар экан, экспортчиларга ташкилот мурожаатини ҳам йўллади.
Унга кўра, тадбиркорлар «Ўздавкарантин» кўмаги билан Хитой давлатига нафақат авиатранспорт балки Қирғизистон ҳамда Қозоғистон давлатлари орқали автотранспорт воситасида транзит йўли билан маҳсулот ташишлари мумкин.
«Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, тадбиркорлар ўз маҳсулотларини Хитой давлатига нафақат авиатранспорт, балки Қирғизистон ҳамда Қозоғистон давлатлари орқали автотранспорт воситасида транзит йўли билан ташишлари мумкин. Бу эса ўз навбатида, йўл харажатлар миқдорини камайишига ижобий таъсир қилади.
2018-2020 йилларнинг статистик маълумотларига кўра, Ўзбекистондан Хитойга экспорт қилиш учун фитосанитар рухсатлари олинган бўлишига қарамасдан кунжут, ёнғоқ, аччиқ қалампир, қовун ва анор маҳсулотлари Хитойга экспорт қилинмаганлиги маълум бўлди. Шу боисдан, тадбиркорларимизга мурожаат қиламизки, хитойлик тадбиркорлар билан шартномаларни тузиб, йил охиригача экспортни амалга оширишлари мақсадга мувофиқ», – деди Очилова.
Матбуот хизмати раҳбарининг қўшимча қилишича, охирги йилларда Хитой Халқ Республикаси ўсимликлар карантини хизмати билан олиб борилган амалий ишлар натижасида, Хитойга қовун экспорт учун 173та дала ва 11та қадоқлаш корхонасига рухсат олинди.
Шунингдек, мош экспортини амалга оширишга рухсат олинган қадоқлаш корхоналари сони 3 тага оширилиб, уларнинг умумий сони 43 тага етказилди.
Бу борада ерёнғоқ экспортини амалга оширишга рухсат олинган қадоқлаш корхоналари сони ҳам сезиларли даражада ошиб, 20 тага етказилган.
Мавзуга оид
15:20
Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавотлар Британия бозорига экспорт қилинади
09:38
Ўзбекистон ва ЖСТ экспорт субсидияларини бекор этишни муҳокама қилди
12:50 / 04.11.2024
Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари Мўғулистонга экспорт қилинади
09:40 / 23.10.2024