Жамият | 12:10 / 28.07.2020
23122
1 дақиқада ўқилади

Андижонда синфдошлар иштирокидаги ўтириш ўлим билан тугади

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган. 

Фото: Тергов департаменти

2020 йилнинг 5 июль куни соат 14:00да 47 ёшли Ш.Ғ. таниши Д.А.нинг Андижон вилояти Шаҳрихон тумани Абдубий кўчасида жойлашган яшаш хонадонида бир неча нафар синфдошлари билан спиртли ичимлик истеъмол қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у маст ҳолда 50 ёшли А.С. билан ўзаро гап тортишиб, жанжаллашиб қолиши натижасида ўтирган ҳолатда бўлган А.С.ни оёғи билан бўйин соҳасига бир маротаба тепган вақтида А.С. ҳушидан кетиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Қайд этилишича, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид