Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилоятида «мини экспорт бозори» иш бошлади
Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида «мини экспорт бозори» ташкил этилди. Бу ҳақда Kun.uz’га Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси матбуот хизмати маълум қилди.
Маҳаллий тадбиркорлар ҳамда уюшма кўмагида очилган ушбу бозорда қишлоқ хўжалиги ва мева сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинади.
Бу орқали экспортчи ёки брокерлар кунлаб вақт сарфламасдан керакли миқдордаги маҳсулотларни бир неча соат мобайнида шу ернинг ўзида йиғиб олиши мумкин бўлади.
«3 гектарли майдонда ташкил қилинган бозорда экспортёр, брокер ҳамда бевосита деҳқоннинг ўзи ҳам иштирок этиши мумкин. Яьни боғбонларнинг ўзи ҳам хорижий харидорлар билан тўғридан-тўғри олди-сотди ишларини амалга ошираверади.


Бозорда 100 килограммдан бошлаб чекланмаган миқдоргача маҳсулот экспорт қилиш мумкин. Хозирда Россия, Марказий Осиё, Хитой ва МДҲ давлатлари тадбиркорлари ушбу платформа харидорлари бўлмоқда», – деди уюшма матбуот хизмати раҳбари Фотима Қўчқорова Kun.uz мухбири билан суҳбатда.
Маълум қилинишича, экспорт бозори ҳар куни соат 19:00 дан 01:00 га қадар ишлайди.



Шунингдек, август ойи бошларида Қўқон шаҳрида ҳам текстил маҳсулотлари экспортига мўлжалланган бозор очилиши кутилмоқда.





Унга кўра, логистика экспортёр учун ушбу савдо ҳудудининг ўзидан хорижга чиқиб кетишига мослаштирилмоқда. Яьни бозор худудида жорий қилинган терминал орқали божхона хизматлари ҳам шу ернинг ўзида кўрсатилади.
Мавзуга оид
10:53 / 21.05.2025
Ўзбекистон асални асосан икки давлатга экспорт қилмоқда
11:57 / 19.05.2025
Россиядан Ўзбекистонга қорамол экспорти ҳажми ошди
22:14 / 05.05.2025
Қўйлиқдан репортаж: бозор ташқарисидаги ноқонуний деб топилган дўконлар бузилмоқда
09:41 / 05.05.2025