Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Airbus’нинг учувчисиз вертолёти илк парвозини амалга оширди

Фото: Airbus
Airbus Helicopters компаниясининг учувчисиз бошқарилувчи вертолёти VSR700 илк парвозини амалга оширди. Парвоз 10 дақиқа давом этган.
Компания бош директори Брюно Эвеннинг таъкидлашича, VSR700’нинг илк парвози Франциядаги синовлар маркази ҳудудида бўлиб ўтган.
Мутахассиснинг айтишича, бу парвоз вертолётнинг 2021 йил охирида денгизда ўтказилиши режалаштирилган синовлари томон “катта қадам” бўлган.
VSR700 узунлиги 6,2 метрни ташкил қилади. У ҳавода 6 кмгача баландликда 8 соат қолиши мумкин. Учувчисиз вертолётнинг максимал тезлиги соатига 80 кмни ташкил қилади.
VSR700 ҳарбий вертолётлар ва кемаларга денгиз операциялари вақтида ёрдам бериш мақсадида ишлаб чиқилмоқда.
Мавзуга оид

18:35 / 09.05.2025
Шри-Ланкада вертолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

14:41 / 05.05.2025
Ўзбекистон Франциядан 14 та янги Airbus самолётини харид қилади

23:54 / 21.04.2025
Орландода йўловчи самолётида ёнғин чиқди

19:09 / 21.04.2025