Ўзбекистон | 07:42 / 01.08.2020
6649
9 дақиқада ўқилади

Монополияга қарши курашиш қўмитаси янги қарор лойиҳаси бўйича хулоса берди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси бўйича қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш юзасидан хулоса берди.

Лойиҳа Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тақдим этилган. Унда почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш, соҳага илғор замонавий технологияларни жорий этиш, почта алоқаси миллий операторининг фаолияти самарадорлигини ошириш назарда тутилган.

Қарор лойиҳасининг 2-бандида 2022 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида почта алоқаси хизматларини лицензиялаш тартиби жорий этилиши кўрсатилган. 

Қарор лойиҳасининг 6-бандида 2024 йилнинг 1 январигача бўлган даврда Миллий оператор – “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти: 

асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан; 

белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича Миллий оператор инфратузилмасини модернизация қилиш доирасида четдан олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган техник ва технологик ускуналар, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар, дастурий таъминот ҳамда транспорт воситалари божхона тўловларини (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилиниши назарда тутилган. 

Қарор лойиҳасининг 7-бандида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Миллий операторга аҳолига универсал хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этиш, янги турдаги почта алоқаси бўлимлари, логистика марказлари қуриш учун жойлашган ўрни ва майдонига доир сўровларига мувофиқ беғараз асосда ер участкалари ажратилиши таъминланиши белгиланган. 

Билдирилишича, қарор лойиҳасининг 2-бандида 2022 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида почта алоқаси хизматларини лицензиялаш тартиби жорий этилиши кўрсатилган. 

Президентнинг “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон фармонига кўра, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари борасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари этиб: 

  • лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтишнинг соддалаштирилган механизмларини белгилаш, шаффофликни таъминлаш, бизнес билан ўзаро муносабатларда ҳуқуқий аниқликни мустаҳкамлаш ва давлат органлари томонидан асоссиз маъмурий назоратни бекор қилиш орқали лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги қонунчиликни жадал такомиллаштириш; 
  • лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари сонини босқичма-босқич қисқартириш, жамоатчилик назорати, ўзини ўзи тартибга солиш, сертификатлаш, аккредитациялаш, фуқаролик ҳуқуқий жавобгарликни суғурталаш, техник тартибга солиш ва бошқа замонавий усуллар орқали тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишнинг муқобил усулларидан кенг фойдаланиш белгиланган. 

Мазкур Фармонга асосан тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги 69 та лицензияланадиган фаолият ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг айрим турларини, шу жумладан, уларнинг баъзи турларини бирлаштириш йўли билан бекор қилинган (35 таси бекор қилинган ва 34 таси бирлаштириш йўли билан бекор қилинган). 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасида фаолиятнинг лицензияланадиган турлари жумласига амалга оширилиши фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, соғлиғига, жамоат хавфсизлигига зарар етказиши мумкин бўлган ҳамда тартибга солиб турилиши лицензиялашдан ташқари усуллар билан амалга оширилиши мумкин бўлмаган фаолият турлари кириши белгиланган.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида почта алоқаси хизматларини лицензиялаш тартибини жорий этилиши почта алоқаси соҳасида давлат томонидан назоратини (тартибга солинишини) янада кучайтирилишига ва натижасида ушбу соҳани ривожланишига ва нормал фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилади. 

Шунга кўра, почта алоқаси фаолияти билан шуғулланиш учун тадбиркорлик субъектларига енгиллик яратиш мақсадида, ушбу фаолият турини амалга ошириш учун давлат рўйхатидан ўтказган ҳолда (гувоҳнома асосида) фаолият кўрсатиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади, дейилади маълумотда. 

Қарор лойиҳасининг 6-бандида 2024 йилнинг 1 январигача бўлган даврда Миллий оператор – “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти: 

  • асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан; 
  • белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича Миллий оператор инфратузилмасини модернизация қилиш доирасида четдан олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган техник ва технологик ускуналар, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар, дастурий таъминот ҳамда транспорт воситалари божхона тўловларини (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилиниши назарда тутилган. 

Президентнинг 2018 йил 31 майдаги “Имтиёзлар ва преференциялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3756-сон қарорида солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар қонунлар ва президент ҳужжатлари билан: 

  • умуман тармоқлар, фаолият соҳалари, ҳудудлар учун берилиши, шунингдек, аниқ мақсадга эга бўлиши ҳамда аниқ ижтимоий, иқтисодий ва молиявий натижаларга эришишни таъминлаши зарурлиги; 
  • вақтинчалик имтиёзлар президент ҳужжатлари билан 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилиши; 
  • индивидуал имтиёзлар, алоҳида ҳолларда, хусусий сектор инвестиция киритишдан манфаатдор бўлмаган тармоқларда ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун, аниқ ижтимоий ёки иқтисодий асослар мавжуд бўлганда ёхуд Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ, президент ҳужжатлари билан берилиши белгиланган. 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг айрим хўжалик юритувчи субъектларга уларни товар ёки молия бозорида фаолият кўрсатаётган бошқа хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан афзал ҳолатга қўядиган имтиёзлар, преференциялар ва енгилликларни асоссиз равишда бериши тақиқланган. Шунга асосан, қарор лойиҳасининг 6-бандини чиқариб ташлаш лозим бўлади, дейилган хулосада.

Қарор лойиҳасининг 7-бандида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Миллий операторга аҳолига универсал хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этиш, янги турдаги почта алоқаси бўлимлари, логистика марказлари қуриш учун жойлашган ўрни ва майдонига доир сўровларига мувофиқ беғараз асосда ер участкалари ажратилиши таъминланиши белгиланган. 

Президентнинг “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш,тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги 2019 йил 13 августдаги ПФ-5780-сон фармонининг 10-банди а)-кичик бандига кўра, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкалари республиканинг барча ҳудудларида фақат «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали берилиши белгиланган.

Шунга кўра, қарор лойиҳасининг 7-бандини қайта кўриб чиқиш ва ер участкалари ажратилишида аниқ инвестиция мажбуриятлари сифатида аҳолига универсал хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этиш, янги турдаги почта алоқаси бўлимлари, логистика марказлари барпо этишни назарда тутган ҳолда “E-IJRO AUKSION” савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали берилиши лозим бўлади. 

“Юқоридагилардан келиб чиқиб, почта алоқаси хизматлар фаолияти билан шуғулланиши учун тадбиркорлик субъектларига қўшимча чекловларнинг жорий этилиши ва рақобатнинг чекланиши олдини олиш ҳамда нормал фаолият кўрсатишига қулай ва тенг шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон президентининг “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасини юқоридаги таклифлар ва эътирозларни инобатга олган ҳолда қабул қилиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади”, - дея якунланади қўмита хулосаси.

Мавзуга оид