Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда фермер хўжалиги раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ҳозирда тергов гуруҳи томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сурхондарё вилояти Бандихон туманида яшовчи 49 ёшли Б.Э. фермер хўжалиги раҳбари лавозимида ишлаган вақтида 51 ёшли Ў.Қ. билан жиноий тил бириктирган, деб ёзмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
Қайд этилишича, улар фермер хўжалигига қарашли 138-дала контуридан 3 нафар фуқарога жами 69 сотих ер майдонини ажратиб беришни айтиб, улардан 1.500 АҚШ доллари ва 71.000.000 сўм пулларни олиб, ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри Бандихон туман бўлимидаги таниши 35 ёшли И.Н. орқали томорқа сифатида расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
Билдирилишича, улар олган пуллардан 600.000 сўмини кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш учун И.Н.га бериб, томорқаларни расмийлаштириб бермасдан, қолган пулларни ўзларининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Б.Э., Ў.Қ. ва И.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда Бандихон туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025