Жамият | 20:53 / 04.08.2020
6662
2 дақиқада ўқилади

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» имкониятлари кенгайтирилмоқда

Ўзбекистонда 2020 йилда 7та вазирлик ва идоралар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» интеграция қилинади. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимининг мақсади - электрон маълумот алмашуви орқали давлат  томонидан аҳолига ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатишнинг шаффоф ва одилона тизимини яратиш.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими имкониятларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланиш режалаштирилган:

  1. Мактабгача таълим муассасаларида ота-она тўловини тўлашдан озод этиш (15 фоизгача).
  2. Мактаб-интернатларда ота-она тўловини тўлашдан озод этиш (15 фоизгача).
  3. Умумтаълим муассасаларда дарсликларнинг ижара тўловидан, куни узайтирилган гуруҳларда ота-оналар тўловидан озод этиш ва қишки кийим-бош тўплами билан бепул таъминлаш.
  4. Умумтаълим мактабларини битирганда ва ишга жойлашаётганда кийим-бош, пойабзал ва анжомлар сотиб олиш учун етим болалар ва ота-она қаровисиз қолган тўлиқ давлат таъминотидаги болалар рўйхати реестрини яратиш.
  5. Мактабдан ташқари таълим муассасаларида тўловдан озод этиш (15 фоизгача).
  6. Олий таълим муассасаларида грант асосида ўқитиш учун (ўрганилмоқда).
  7. "Уй-жой сотиб олиш учун давлат томонидан субсидия ажратилиши лозим бўлган кам таъминланган аҳолининг рўйхатини шакллантириш.
  8. Кам таъминланган оилаларга давлат томонидан бериладиган бошқа ижтимоий ҳимоя турлари.
  9. Тиббиёт муассасаларида пуллик хизматлардан бепул фойдаланиш.
  10. Даволаш-профилактика муассасаларида овқатланиш пулидан озод этиш.
  11. Бепул юридик (адвокат) хизматларини кўрсатиладиган шахсларни аниқлаш.
  12. Кам таъминланган оилаларнинг ногирон аъзоларини протез-ортопедия буюмлари билан таъминлаш.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими 2019 йилнинг 1 октябридан Сирдарё вилоятида ижтимоий нафақаларни тўлаш жараёнида тажрибадан ўтказилди.

2019 йилда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими билан 9та вазирлик ва идоралар интеграция қилинган ҳамда 2020 йилда яна 7та вазирлик ва идоралар интеграция қилинади.

Мавзуга оид