Парваришга муҳтож бўлганларга қараб туриш хизмати ишга туширилди
Бунда тадбиркорлик субъекти ҳафтада 5 иш куни давомида кунига камида 8 соат давомийликда фуқарога хизмат кўрсатади.

Фото: Getty images
Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар учун кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази хабар берди.
Қайд қилинишича, ушбу хизмат «Камбағал оилалар реестри» ва «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган оиланинг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 62 баллгача бўлган аъзолари учун таклиф этилади.
Хизмат кўрсатувчи, яъни аутсорсинг шартлари асосида хизмат кўрсатишга жалб этилган тадбиркорлик субъекти ҳафтада 5 иш куни давомида кунига камида 8 соат давомийликда хизмат кўрсатади.
Хизматни кўрсатиш давомида:
- шахсга қараб туриш (йиқилиш ва жароҳатланишнинг олдини олиш);
- шахсни парваришлаш (овқатлантириш, гигиеник тадбирларни амалга ошириш);
- шахс билан мулоқот қилиш;
- шахсни ўз-ўзига хизмат қилишга ўргатиш каби тадбирлар амалга оширилади.
Шунингдек, хизматдан фойдаланувчи билан келишувга мувофиқ бошқа хизматлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
Таъкидланишича, ушбу хизмат турининг йўлга қўйилиши ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг яқинларига ишлаш ва даромад топиб, оилани фаровонликка олиб чиқиш имконини беради.
Бу хизмат туридан фойдаланиш истагида бўлган фуқаролар «Инсон» марказига ёки маҳалладаги ижтимоий ходимга мурожаат қилиши мумкин.
Мавзуга оид

18:07 / 04.03.2025
Камбағал оилаларга ёрдам ижтимоий шартнома асосида кўрсатилади

17:04 / 15.11.2024
Уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартиби ўзгарди

18:41 / 05.11.2024
Болаларни оила камбағаллиги туфайли Меҳрибонлик ва Болалар уйига жойлаштириш амалиёти бекор қилинади

18:10 / 19.10.2024