Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада ўғит олмоқчи фуқарони 25 000 долларга «ухлатишди»
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
2020 йилнинг март ойининг бошларида Фарғона вилояти Бувайда туманида 26 ёшли С.Н. таниши 37 ёшли Б.Қ.га унинг пуллари эвазига улгуржи нархларда қишлоқ хўжалиги минерал ўғитларини олиб сотиш бизнеси билан шуғулланишини ва фойдасидан Б.Қ., пулларини қайтариб беришини айтган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, С.Н. алдаб, Б.Қ.дан жами 25.000 АҚШ доллари пулларини олиб, шу кунга қадар қайтариб бермасдан келаётганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025