Жаҳон | 10:18 / 09.08.2020
7289
2 дақиқада ўқилади

NASA бир қатор самовий жисмларни «ҳақоратомуз номлари» сабабли қайта номлайди

NASA баъзи самовий жисмларнинг норасмий номларидан ҳақоратомузлиги сабабли воз кечиб, уларни қайта номлашга қарор қилди. Бу ҳақда коинот агентлигида маълум қилинди.

Фото: TASS/imago images/Rüdiger Wölk

Шу тариқа, NASA мўйнали капюшонда бўлган одам бошига ўхшашлиги туфайли “Эскимос туманлиги” деб аталган само жисмини унинг Халқаро астрономик иттифоқдаги расмий белгиланиши - NGC 2392 билан атайди.

NASA’да таъкидланишича, бу номланиш ирқий келиб чиқишга эга ва Арктиканинг туб халқларига мустамлакачилар томонидан берилган “эскимос” сўзи билан боғланган.

Бундан ташқари, NGC 4567 ва NGC 4568 спирал галактикалари эндиликда “Сиам эгизаклари галактикаси” деб аталмайди.

“Мақсадимиз барча номлар турфа хиллигимиз қадриятларига мувофиқ келишидан иборат ва биз бунга эришиш учун илмий ҳамжамият билан фаол иш олиб борамиз. Фан барча учундир ва ишимизнинг ҳар бир жиҳати шу қадриятни акс эттириши лозим”, дейилган агентлик хабарида.

3 июлда Twitter ижтимоий тармоғи “қул”, “хўжайин”, “қора рўйхат”, “оқ рўйхат” ва бошқа бир қатор сўзларни ирқчилик билан боғланиши мумкинлиги сабабли ўз дастур кодларидан ўчириб ташлаган.

АҚШда қора танли Жорж Флойд полиция томонидан ҳибсга олиниш вақтида куч қўлланиши оқибатида вафот этгандан кейин бошланган норозиликлар ортида ирқчиликка шама қилувчи сўзлардан халос бўлиш кенг тус олди. 

Мавзуга оид