Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда 12 августдан буюм бозорлари очилади
12 августдан эътиборан Навоий шаҳридаги буюм бозорлари ва буюм бозорлар атрофидаги йирик савдо нуқталари ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда Навоий шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берган.
Бугун, 11 август куни Навоий шаҳри ҳокими М.Базаров тегишли масъуллар ҳамда шаҳар ишчи гуруҳи аъзолари ҳамкорлигида Навоий шаҳридаги буюм бозорлари ва йирик савдо нуқталарида бўлиб, уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш бўйича олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.
Жараёнда тадбиркорларнинг Навоий шаҳар ҳокимига қилган мурожаатлари инобатга олиниб, ишчи гуруҳ аъзоларининг ижобий хулосасига кўра буюм бозорлар ва савдо нуқталари фаолиятига рухсат берилган.
Мазкур савдо нуқталари фаолиятини карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда олиб бориши бўйича тегишли масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилган. Хусусан, харид жараёнида фуқаролар ўртасида оралиқ масофага жиддий эътибор қаратиш, карантин талабларига асосан фуқароларни бозор ҳудудига киришини ташкил этиш масалаларига ўта масъулият билан ёндашиш лозимлиги уқтирилган.
Маълум қилинишича, аввалроқ шаҳарда карантин талаблари асосида «Деҳқон бозор»лари ҳамда қурилиш маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи «Дархон» бозори фаолиятини бошлаган эди.
Мавзуга оид
20:12 / 26.05.2025
Самарқанд шаҳрининг собиқ прокурори Навоий шаҳрига прокурор бўлди
13:35 / 21.01.2025
Карантин остидаги маҳсулотни экспорт қилувчилар учун қулай шароит яратилади
20:49 / 30.11.2024
Навоийда 162 хонадонли “новостройка” 425 кишига сотилган. Жабрланувчилар терговдан норози
20:44 / 26.02.2024