Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда ўзаро жанжал пичоқбозлик билан тугади
Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йилнинг 3 август куни соат 22:00да 34 ёшли М.П. Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани Дўстлик кўчасида кетаётганида, таниши 29 ёшли Д.Е.ни учратиб қолган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, Д.Е. бир кун олдин бўлиб ўтган воқеа туфайли бир маротаба юз қисмига ургандан жаҳли чиқиб, уйидан олган ошхона пичоғи билан Д.Е.ни қўрқитиб қўйиш мақсадида кўрсатиб, бир маротаба силтаган пайтида, Д.Е.нинг қорин соҳасига тиқиб олиб, ҳаёт учун хавфли бўлган «оғир» тан жароҳати етказган.
Натижада, Д.Е. олган тан жароҳати билан тиббиёт муассасага ёткизилган.
Ҳодиса жойидан жиноят қуроли ҳисобланган 1 дона ошхона пичоғи ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан Хўжайли тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
08:38 / 05.04.2025
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди
09:16 / 20.03.2025