Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Ҳонгконг парламенти ваколатларини бир йилга узайтирди
Хитойнинг олий қонунчилик органи Ҳонгконг парламенти ваколатларини коронавирус пандемияси сабабли парламент сайловлари бекор қилингани учун камида бир йилга узайтирди.
Ушбу қарор Бутунхитой халқ вакиллари йиғини доимий қўмитаси томонидан қабул қилинган. Баёнотда таъкидланишича, 2020 йил 30 сентябрдан кейин Ҳонгконг парламенти камида бир йилга ўз ваколатларини бажаришда давом этади. Шундан кейин 7-чақириқдаги парламент ўз ишини бошлайди.
Аввалроқ Ҳонгконг ҳукумати пандемия сабабли парламент сайловларини 2020 йил 6 сентябрдан 2021 йил 5 сентябрга кўчирган. Ҳонгконгда парламент сайловлари 4 йилда бир марта ўтказилади.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025