Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Имтиҳон шаффоф ва адолатли бўлишини таъминлаб берамиз – ДТМ раҳбари
Халқаро пресс-клубнинг қабул масалаларига бағишланган сессиясида Давлат тест маркази директори Мажид Каримов абитуриентларга тест куни ҳаяжонланмасликларини, қўрқмасликларини тавсия қилиб, имтиҳон адолатли ва шаффоф ташкиллаштирилишини таъкидлади.
«Абитуриентлар тест синовларини энг камида бир-икки марта ишлаб кўришган ёки синов тестлари билан танишишган. Имтиҳонда ҳам худди ўша тестларга ўхшаган саволлар бўлади. Шунинг учун қўрқиш керак эмас.
Имтиҳоннинг шаффоф ва адолатли бўлишини эса биз таъминлаб берамиз. Бу жараёнда тизим жуда яхши ташкиллаштирилган, барчаси жуда қаттиқ назоратга олинган», деди Мажид Каримов.
ДТМ раҳбари тўғридан тўғри абитуриентларга мурожаат қилди.
«Имтиҳонда сизлардан фақат тўғри жавоб бериш талаб қилинади. Шошилмасдан фикрингизни жамлаб тўғри жавоб беришга ҳаракат қилинг. Биз эса, албатта, тўплаган ҳақиқий балингизни чиқариб берамиз, шаффофликни таъминлаймиз. Сиз фақат тестда иштирок этиб ўз билимини намоён қилинг», деди Мажид Каримов.
Шунингдек, унинг қайд этишича, кириш имтиҳонлари 16-17 сентябрда якунланса, абитуриент талаба бўлгани ҳақидаги жавобни бир ҳафтадан кейин, тахминан 20-22 сентябрь куни билиши мумкин бўлади.
Тана ҳарорати юқорилиги аниқланиб, имтиҳонга киритилмаган ва синовлар якунлангандан 4 кун кейин алоҳида имтиҳон топширган абитуриентлар ҳам ўзларининг талаба бўлганини шу муддатда, 20-22 сентябрда билиб олади.
«Бундай абитуриентлар контингенти катта бўлмайди. Уларнинг жавобини бир кунда чиқариб, умумий натижага қўшиб юборишимиз мумкин», деди ДТМ раҳбари.
Мавзуга оид
16:27 / 30.08.2022
ДТМ директори аввалги йилларда мандат кечикканига изоҳ берди
14:07 / 06.08.2022
Аттестация ва ОТМга кириш имтиҳонлари кейинги йилдан бирлаштирилиши мумкин — ДТМ директори
13:23 / 06.08.2022
Мажид Каримов ДТМдаги ёпиқ режим ҳақида маълумот берди
17:51 / 29.03.2022