Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Қўқон» эркин савдо зонаси ташкил этилади
“Қўқон” эркин иқтисодий зонаси фаолиятини янада такомиллаштириш ва “Қўқон” эркин савдо зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари қабул қилинади.
Президентнинг “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси фаолиятини янада такомиллаштириш ва “Қўқон” эркин савдо зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Фарғона вилояти ҳокимлигининг:
“Қўқон” эркин иқтисодий зонасини “Қўқон” махсус саноат зонасига айлантириш;
“Қўқон” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси” давлат унитар корхонасининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини “Қўқон” махсус саноат зонаси” масъулияти чекланган жамиятига ўзгартириш;
Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикаси билан чегарадош Фарғона вилоятининг Бешариқ туманидаги ер майдонда “Қўқон” эркин савдо зонасини ташкил этиш таклифларига розилик берилади.
Бунда, “Қўқон” МСЗ ва “Қўқон” ЭСЗ фаолиятларини оператив бошқарув функцияси “Қўқон” махсус саноат зонаси” МЧЖ Бошқарувчи компаниясига юклатилади.
Белгиланишича:
“Қўқон МСЗ” МЧЖнинг дастлабки устав капитали қайта ташкил этилаётган “Қўқон” махсус саноат зонаси дирекцияси” ДУКнинг мулклари ҳисобига шакллантирилади;
“Қўқон” МСЗ” МЧЖ “Қўқон” махсус саноат зонаси дирекцияси” ДУКнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича вориси ҳисобланади;
“Қўқон” МСЗ” МЧЖнинг устав капиталида давлат номидан таъсисчиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳисобланади;
“Қўқон” махсус саноат зонаси иштирокчилари учун барча, шу жумладан лицензиялаш ва рухсатномалар олиш бўйича давлат хизматлари “Қўқон МСЗ” МЧЖ ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги томонидан “ягона дарча” тамойили асосида тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги белгиланган тартибда “Қўқон МСЗ” МЧЖнинг тузилмаси тасдиқланиши ва таъсис ҳужжатлари шакллантирилишини таъминлайди.
Бунда, “Қўқон” МСЗ” МЧЖ уставида қуйидаги қўшимча вазифа ва функциялар юкланиши тавсия қилинади:
маркетинг, ҳуқуқий ва молиявий консалтинг, логистика ва транспорт, меҳмонхона, таълим ва кадрлар билан боғлиқ хизматларни кўрсатиш;
“ягона дарча” принципи бўйича лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни, шу жумладан, махсус саноат зонасининг бош режасига мувофиқ бинолар ва иншоотларни лойиҳалаштириш, қуриш, ишга тушириш, улардан фойдаланиш учун беришни ташкиллаштириш;
объектларни қуришда халқаро стандартлар ва талабларни қўлланилишини таъминлаш;
инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш ва махсус саноат зонаси иштирокчиларига ер участкаларини бериш, шу жумладан, ижара ҳуқуқлари асосида бериш масалалари юзасидан мустақил равишда қарорлар қабул қилиш.
“Қўқон” ЭСЗнинг асосий фаолият йўналишлари ва вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:
- товарлар савдоси учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан, консигнация омборларини, товарларга ишлов бериш, уларни ўраб-жойлаш, саралаш, сақлаш учун майдончаларни ташкил этиш;
- халқаро ва минтақавий улгуржи ҳамда чакана замонавий савдо форматларини ривожлантириш;
- чегара ҳудудларида логистика хизматларининг тўлиқ спектрини ривожлантириш;
- кўргазмалар фаолиятини ривожлантириш орқали тадбиркорлик субъектлари орасида кооперацияни яхшилаш;
- чегара ҳудудларида аҳоли фаровонлигини ошириш ва иш ўринларини яратиш;
- терминал ва транспорт фаолиятларини, тиббий ва молиявий хизматларни, кўнгилочар, меҳмонхона ва ресторан бизнесини, тижорат хизматлар инфратузилмасини ташкил этиш.
Белгиланишича:
“Қўқон” ЭСЗнинг фаолият юритиш муддати “Қўқон” МСЗ фаолият юритиш муддатида ташкил этилади ва ушбу муддат кейинчалик узайтирилиши мумкин;
“Қўқон” ЭСЗ ҳудудида алоҳида солиқ ва божхона тартиблари амал қилади;
“Қўқон” эркин савдо зонаси ҳудудида яратиладиган барча бино-иншоотлар, савдо ва логистика объектлари “Қўқон” МСЗ” МЧЖ ва тадбиркорлик субъектлари маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
“Қўқон” ЭСЗ ҳудудидаги ер участкалари “Қўқон” МСЗ” МЧЖнинг тасарруфида туради ва “Қўқон” ЭСЗ иштирокчиларининг фойдаланишига инвестиция битимига мувофиқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун “Қўқон” МСЗ” МЧЖ қарорлари асосида берилади;
Қўқон” ЭСЗ ҳудудида эркин божхона зонаси божхона режими жорий этилади ва бунда “Қўқон” ЭСЗга олиб кирилган товарлар Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарида жойлашган деб қаралади;
“Қўқон” ЭСЗ ҳудудида товарлар (ишлар ва хизматлар) савдоси учун тўловлар ва пул ўтказмалари жорий операциялар учун эркин конвертация тамойилига асосан товарлар (ишлар ва хизматлар) учун, давлат божлари, йиғинлар ва бошқа шартли тўловлардан ташқари, хорижий валютада тўловларни амалга оширишга рухсат этилган ҳолда амалга оширилади;
“Қўқон” ЭСЗ ҳудудида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, республика ҳудудида жойлашган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар асосида кириб-чиқади;
“Қўқон” ЭСЗ ҳудудига чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг кириб-чиқиш тартиби, хорижга чиқиш ҳуқуқини берувчи миллий паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжатлари асосида амалга оширилади. Бунда, уларнинг эркин савдо зонаси ҳудудида виза расмийлаштирувисиз бўлиш муддати беш кун этиб белгиланади;
“Қўқон” ЭСЗ ҳудудига вояга етмаганларнинг кириб-чиқиши шахсини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар асосида ота-оналари ёки улардан бири ҳамроҳлигида амалга оширилади.
Мавзуга оид
07:53 / 18.05.2025
"Кўчамиз даҳшатли тутун билан қопланди" - Қўқонда аммиак сизиб чиққан ҳудуддан репортаж
22:26 / 16.05.2025
Қўқонда аммиак билан боғлиқ фавқулодда ҳолат юз берди
12:03 / 04.04.2025
Қўқонда бир оиланинг 4 аъзоси ис газидан заҳарланиб, вафот этди
10:36 / 15.03.2025