Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алиментчи ота машинаси хатлангач, қарзининг катта қисмини бирданига тўлади
Мажбурий ижро бюросининг Kun.uz’га хабар беришича, косонлик алимент тўловчи Н.Ж. 2 нафар фарзандига 5 ойдан буён алимент пулини тўламасдан келган. МИБ Косон тумани давлат ижрочилари томонидан унинг GENTRA автомобили хатлаб олингач, ота алиментнинг бирданига 2 миллион сўмини тўлаб берган.
Мажбурий ижро бюроси ахборот хизматига кўра, косонлик алимент тўловчи Н.Ж. 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 5 ойдан буён алимент пулини тўламасдан келган. Огоҳлантиришларга қарамасдан қарздорлик бартараф этилмагандан сўнг қарздорнинг бошқарувидаги GENTRA автомобили Мажбурий ижро бюросининг Косон туман бўлими давлат ижрочилари томонидан хатлаб олинади.
«Кеча, 13 август куни Н.Ж. машинаси хатлаб олинган заҳотиёқ 2 миллион сўм алимент пулини тўлаб берди. Бундан ташқари, қарздор ИИБ ЙҲХБнинг 2та маъмурий жаримасини ҳам бир вақтда тўлаган. Алиментдан қолган 1 миллион 400 минг қарздорликни тўлаш учун давлат ижрочиси томонидан муддат берилган», дейилади МИБнинг Kun.uz’га берган хабарда.
Мажбурий ижро бюроси алимент тўловчилардан бугунги мураккаб вазиятда фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент тўловларини кечиктирмаслик ҳақида эслатиб ўтди.
Мавзуга оид
20:20 / 27.05.2025
Учқўрғон ҳокимлиги ходими икки аёлидан фарзандларига бир неча йиллик алимент қарзини тўламаяпти
14:15 / 09.04.2025
Тошкент шаҳрида ота 1,7 млрд сўм алимент тўлади
19:24 / 06.03.2025
МИБ ходимлари ҳам боди-камералардан фойдаланишни бошлайди
12:28 / 26.12.2024