Ўзбекистон | 13:18 / 19.08.2020
148150
2 дақиқада ўқилади

Автомобиллар нархи 3 млн сўмдан 19 млн сўмгача туширилиши мумкин 

Янги асоссиз оширилган нархларда автомобилларни сотиб олган мижозлар билан қайта ҳисоб китоб қилиш топшириғи берилди.

Фото: GM Uzbekistan

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан UzAuto Motors АЖда “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиши бўйича қўзғатилган ишнинг давоми бугун кўриб чиқилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниевнинг ёзишича, қўмитанинг махсус комиссияси томонидан ўтказилган текширувлар компания автомобил нархларини асоссиз оширганини тасдиқлади. Унга кўра автомобиллар нархлари 3 млн сўмдан 19 млн сўмгача асоссиз оширилгани аниқланди.

Шунга кўра комиссия UzAuto Motors АЖга бугундан бошлаб нархларни асоссиз оширилган қисмини бекор қилиб, автомобилларни камайтирилган нархларда сотиш бўйича кўрсатма берди. Шунингдек, март ойидан буён, яъни янги асоссиз оширилган нархларда автомобилларни сотиб олган мижозлар билан қайта ҳисоб китоб қилиш топшириғи берилди.

“Комиссия қарори мажбурий кучга эга. Лекин компания комиссия қароридан норози бўлса, судга бериши ва жараён ҳали давом этиши ҳам мумкин”, - деб ёзади депутат.

Аввалроқ, Монополияга қарши кураш қўмитаси UzAuto Motors АЖга нисбатан иш қўзғатгани хабар берилганди

Мавзуга оид