Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон янги баллистик ракетасини марҳум генерал Сулаймоний шарафига атади
Эрон қуролли кучлари янги баллистик ва қанотли ракеталар ишлаб чиқди. Баллистик ракета АҚШ ҳарбийлари томонидан ўлдирилган генерал Қосим Сулаймоний шарафига аталиб, унинг синовлари Эроннинг IRIB телерадиокомпанияси томонидан намойиш қилинган.
Гап “ер-ер” синфидаги баллистик ракета ҳақида бориб, у 2020 йил январда АҚШ ҳарбийлари махсус операцияси давомида ўлдирилган генерал Қосим Сулаймоний шарафига “Ҳож Қосим” деб аталган. Таъкидланишича, ракетанинг таъсир радиуси 1400 кмни ташкил қилади.
Бундан ташқари, эронлик ҳарбийлар янги қанотли ракета “Абу Маҳди”ни тақдим этишган. Ушбу ракета Сулаймоний билан бирга ҳалок бўлган, ироқлик шиа тузилмалари “Ал-Ҳашд аш-Шаъбий” қўмондони Абу Маҳди ал-Муҳандис шарафига аталган.
Эроннинг Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг “Ал-Қудс” махсус бўлинмаси қўмондони генерал-лейтенант Қосим Сулаймоний 3 январда Бағдод аэропорти яқинида АҚШ дрони зарбаси натижасида ўлдирилганди. У билан бирга 4 нафар эронлик ҳарбий ва Ироқ армиясининг 5 вакили, жумладан ал-Муҳандис ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
14:18 / 22.05.2025