Жамият | 14:17 / 27.08.2020
34323
1 дақиқада ўқилади

Дизайнер Наримон Григорянни қасддан ўлдирганликда айбланган шахс 18 йилга қамалди

Дизайнер Наримон Григоряннинг қасддан ўлдирилганлиги юзасидан суд ҳукми эълон қилинди.

Наримон Григорян / Фото: Instagram

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида фуқаро Наримон Олимжонов (дизайнер Наримон Григорян)ни қасддан ўлдирганликда айбланган судланувчи Б.Буркитбаев (1996 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Олий суд хабарида айтилишича, 2020 йил 14 августдаги суд ҳукмига кўра Б.Буркитбаев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. 

Б.Буркитбаевга узил-кесил ўташ учун 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Мавзуга оид