Ўзбекистон | 00:14 / 27.08.2020
38423
2 дақиқада ўқилади

ССВ: Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 40 мингдан, даволаниш 90 фоиздан ошди

26 август куни Ўзбекистонда 390 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар сони 40 054 тага етди, деб маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Хабар қилинишича, кун давомида 579 бемор соғайиб, яна 6 киши вафот этди. Тузалганлар 36 562 нафар, қурбонлар 293 нафарни ташкил этмоқда.

Янги ҳолатлар (+390)

Вазирлик хабарига кўра, янги ҳолатларнинг барчаси тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида тест топширган ва коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

  • Тошкент шаҳри – 269
  • Тошкент вилояти – 98
  • Самарқанд вилояти – 8
  • Сурхондарё вилояти – 6
  • Наманган вилояти – 5
  • Андижон вилояти – 4

Тузалганлар (+579)

40 054 бемордан 36 562 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи биринчи марта 91 фоизга етди.

  • Тошкент шаҳри – 428
  • Тошкент вилояти – 115
  • Самарқанд вилояти – 13
  • Наманган вилояти – 11
  • Сурхондарё вилояти – 6
  • Андижон вилояти – 4
  • Қорақалпоғистон – 2

Ўлим ҳолатлар (+6)

Расмий статистикада қайд этилган ўлимлар сони 293тага етди. Ўлим кўрсаткичи расман 0,7 фоиз бўлиб қолмоқда.

  • Олмазор туманида яшаган 81 ёшли М.И. (эркак)
  • Мирзо Улуғбек туманида яшаган 73 ёшли Д.И. (аёл)
  • Самарқанд шаҳрида яшаган 38 ёшли Х.Қ. (эркак)
  • Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанган 58 ёшли Эрон Ислом Республикаси фуқароси Б.С. (эркак)
  • Чилонзор туманида яшаган 79 ёшли В.Я. (эркак)
  • Олмазор туманида яшаган 73 ёшли М.К. (аёл)

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 199 нафар бемордан 294 нафари оғир, 139 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид