Ўзбекистон | 18:40 / 29.08.2020
15024
2 дақиқада ўқилади

Коронавирусдан кейин асоратлар қолмаслиги учун беморни қандай парваришлаш бўйича тавсиялар берилди

Фото: Getty Images

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова коронавирусдан тузалгач, асоратлар қолмаслиги учун беморни парваришлаш бўйича тавсияларни айтиб ўтди.

Унга кўра, даволаниш жараёнидан кейин ҳолсизлик бўлиши табиий ҳолат. Чунки касаллик енгил кечса ҳам ўз асоратини ташлаб кетади. Баъзиларда ўпкани шикастланиши фиброз кузатилади, яъни нормал тўқима ўрнини бириктирувчи тўқима эгаллайди. Шунинг учун уй шароитида ёки амбулатор шароитда реабилитация жараёнини олиб бориш керак.

Реабилитация жараёнини нафас машқларидан бошлаш керак. Кунига 10-15 минутдан бошлаб секин аста кўпайтириш керак. Жисмоний зўриқиш келтирувчи ишларга тўлиқ тузалмагунча ўтиш тавсия этилмайди. Медикаментоз терапиядан шифокор тавсиясига кўра қабул қилишингиз керак.

Гимнастикадан ташқари вибрацион массаж ҳам анча ёрдам беради. Бу жуда осон. Қўлларимиз билан ўпканинг пастки бўлагидан юқорига қараб секин-аста уриб чиқамиз. Бу — ўпкадаги туриб қолган ҳолатни енгиллаштириб беради.

Касалликдан тузалган кишига витаминга бой озиқ овқатлар бериш, бадантарбия билан шуғуллантириш, нафас машқларига эътибор бериш, меҳнат ҳамда дам олиш режимини сақлаш, кўпроқ очиқ ҳавода бўлишни таъминлаш зарур.

Мавзуга оид