Жамият | 09:30 / 31.08.2020
10090
5 дақиқада ўқилади

«Фарғона НҚИЗ» МЧЖ: заводда жараёнлар автоматизацияси босқичига старт берилди

Рақамли трансформация бизнес-жараёнларга янгича ёндошувсиз иложсиз нарса. «Jizzakh Petroleum» МЧЖ ишончли бошқаруви асосида «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ (ФНҚИЗ) томонидан амалга оширилаётган ташкилий технологик ўзгаришлар фаолиятнинг барча жабҳаларига дахлдор бўлмоқда. Янги бошқарув бўлими эса ишлаб чиқаришни бошқаришнинг ягона маркази ҳисобланиб, унинг вазифаси қабул қилинаётган қарорларнинг тезлиги ва самарадорлигини оширишдан иборатдир.

Техник модернизация билан бир қаторда ташкилот олдида жисмонан ва технологик жиҳатдан эскирган ускуналарни алмаштириш, атроф муҳитга таъсирни минимал даражага тушириш, қарор қабул қилиш ва рақамли назорат моделларининг максимал самарадор ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга эришиш вазифаси турибди.

ФНҚИЗда ягона бошқарув марказини яратиш завод бизнес трансформациясининг қайта ишлаш, логистика ва сотув тизимларида навбатдаги муҳим босқич ҳисобланади. Йўлга қўйилаётган янги тизим реал маълумотлар асосида ва алгоритмларни ҳамда математик моделлар, энг замонавий рақамли тизимларни қўллаш орқали бизнесни ягона актив сифатида бошқариш имконини беради.

Бу мақсадлар йўлида лойиҳа ишлаб чиқилган, оптик толали тармоқни модернизация қилишнинг зарур схемаси яратилган, зарур ускуналар харид қилинган. 40 км дан ортиқ оптик толали ва 45 км UPT-кабель олиниб, уларни ФНҚИЗ ҳудудида ётқизиш ишлари бошланди.

Мазкур лойиҳа реализацияси ортидан ахборот тармоғидаги маълумотлар узатиш тезлиги 2 Мбит/с дан 1 Гбит/с га қадар ошади ва бутун ҳудудни қамраб олади. Бу замонавий тармоқ технологик ва маъмурий жараёнларни бошқаришнинг автоматизацияланишига хизмат қилади. Тизим хом-ашё ҳисоб-китоби, тайёр маҳсулот ҳисоб-китобини умумий сервер орқали юритиб, турли хизматларга тарқатиб беради. Шунингдек, видеокузатув тизими янгиланиб, кенгайтирилади. Бу ўз навбатида ишлаб чиқариш жараёнлари ва заводни қўриқлаш бўйича назоратни кучайтиради.

Бундан ташқари заводда киришни назорат қилиш ва бошқариш тизими (СКУД) – ишчилар, меҳмонлар ва транспортнинг ҳудудга кириб чиқишини дастурий техник воситалар назорати ва бошқарув тизими йўлга қўйилади ва бу орқали ФНҚИЗдаги «ўтиш нуқталари»да (эшик, дарвоза ва назорат пунктлари) тўла қайд ва назорат остида бўлади.

Бу тизимнинг афзалликлари юз идентификацияси бўлиб, дастур завод ҳудудига кириш ҳуқуқига эга бўлган ходимларни таниб олиш билан бирга иш вақтини ҳисоблаб бориш, меҳнатга ҳақ тўлашни ҳисоб-китоб қилиш (бухгалтерия ҳисоботлари билан уйғунлашуви), ташриф буюрувчилар ва ходимлар базасини юритиш, ходимларга ошхонада иссиқ овқат бериш бўйича тезкор талабномалар шакллантириш, хавфсизлик тизими (видеокузатув, қўриқлаш ва ўт ўчириш сигнализацияси) билан интеграцияланишдан иборатдир.

Ишчилар учун IP телефония ўрнатиш жараёни бошланди. Бу телефон алоқасини ташкиллаштиришда янги технология бўлиб, сифатли ва ишончли алоқа, истаганча телефон рақамларини қўшиш мумкин бўлган кенг сиғим имкониятини беради ва бу завод ходимларининг тезкорлигини оширади.

Бу жараёнлар ичида видеоконференц алоқа ҳам йўлга қўйилаётганини алоҳида таъкидлаш лозим. Мазкур тизим меҳнат унумдорлигини оширишда катта роль ўйнайди ва коронавирус пандемияси даврида турли ҳудудлардаги ҳамкасблар билан музокараларда доимий мулоқотни таъминлайди.

Иш жараёнини янада такомиллаштириш, меҳнат шароитларини яхшилаш мақсадида маънан эскирган компьютерлар ва бошқа маиший техникаларни янада қувватли ҳамда замонавий дастурий таъминотга эга янгилари билан алмаштириш бошланди. Айни пайтда замонавий компьютер техникасининг 113та тўплами харид қилинди ва бўлимлар ўртасида тақсимлаб чиқилди.

Светодиод экранлар ФНҚИЗда тобора кўпроқ оммалашмоқда ва ўзининг амалий ўрнини топган. Заводнинг кириш қисмида светодиод экран ўрнатилган, яқин вақт ичида ташкилот автобус бекатида иккинчиси ўрнатилиши режалаштирилмоқда. Бу ахборот ресурси ёрдамида ходимлар эътиборига завод фаолияти, ишлаб чиқариш жараёни ва шу жумладан коронавирус тарқалишига қарши кураш бўйича муҳим маълумотлар тақдим этиб борилади.

Бизнесни бошқаришнинг предиктив модели (прогнозлаш)га ўтиш ФНҚИЗга янги даражага кўтарилиш ва самарадорлик, активлар ишончлилиги бўйича дунёнинг етакчи ташкилотлари қаторида ўрин олиш имкониятини беради.

Фурсатдан фойдаланиб, «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ маъмурияти ўз ходимлари ва бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги билан самимий табриклайди. Сизга ва оилангизга мустаҳкам соғлик, омад, фаровонлик ва тараққиёт тилаш билан бирга мамлакатимиз энергетик хавфсизлигини таъминлашда барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишини билдиради.

«Фарғона НҚИЗ» МЧЖ матбуот хизмати

Мавзуга оид