Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари ўзгарди
Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Одилжон Умаров бошқа ишга ўтаётганлиги сабабли вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан Ҳусан Мамажонов вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Ҳусан Мамажонов мазкур тайинловга қадар Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келган.
52 ёшли Ҳусан Мамажонов 1993 йилда Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаб, тиббиёт тизимида турли вазифаларда ишлаган. Хусусан, у Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасида назорат инспекцияси бошлиғи, шунингдек, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори лавозимларида фаолият олиб борган.
Аввалроқ Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ботир Исабеков лавозимидан озод этилганди.
Мавзуга оид

19:27 / 21.04.2025
Фарғонадаги хусусий клиникага бурун операцияси учун борган департамент ходими вафот этди

10:37 / 11.04.2025
Фарғонада 120 млн долларга металлургия заводи қурилади

17:46 / 04.04.2025
Фарғонадаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

09:41 / 22.03.2025