Фан-техника | 21:39 / 31.08.2020
16901
1 дақиқада ўқилади

Япония компанияси учар автомобилни синовдан ўтказди

SD-03 ҳозирча 5-10 дақиқа уча олади, аммо SkyDrive парвоз вақтини узайтириш устида ишламоқда.

Фото: SkyDrive

Япониянинг SkyDrive компанияси ичида инсон бўлган SD-03 учар автомобилини синовдан ўтказди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги ёзмоқда.

Хабарда айтилишича, машина юқорига парвоз қилиб, ердан бир ярим-икки метр баландликда муаллақ турган. Машина ичидаги ҳайдовчи ушбу жараённи назорат қилган. Лойиҳа раҳбари Томохиро Фукудзаванинг айтишича, аэромобиль соҳасидаги камдан-кам компанияларгина бундай натижага эриша олган.

SD-03 ҳозирча 5-10 дақиқа уча олади, аммо SkyDrive парвоз вақтини узайтириш устида ишламоқда. Агентликнинг ёзишича, келгусида компания ишланмалари кичик масофадаги авиақатновлар учун муқобил  танлов бўлиши мумкин.

Аввалроқ Британиянинг Бристол шаҳридаги Vertical Aerospace компанияси 76 километрлик масофани ярим соатда босиб ўтадиган E-Taxi ҳаво таксиси хизматини ишга тушириш бўйича режаларини маълум қилганди.

Мавзуга оид