Ҳиндистонда собиқ президент вафоти муносабати билан 7 кунлик мотам эълон қилинди
Ҳиндистон ҳукумати собиқ президент Пранаб Мукержининг вафоти муносабати билан 7 кунлик мотам эълон қилди. Аввалроқ Мукержи хасталикдан 84 ёшида вафот этгани маълум қилинганди.
Таъкидланишича, собиқ президент хотирасига ҳурмат сифатида эълон қилинган мотам 31 августдан 6 сентябргача бутун Ҳиндистон бўйлаб амал қилади. Мамлакат бўйлаб барча биноларда байроқлар тушириб қўйилади, барча расмий тадбирлар бекор қилинади.
Аввалроқ Мукержининг ўғли ва мамлакатнинг амалдаги президенти Рам Натх Ковинд собиқ сиёсатчининг вафот этганини маълум қилишган.
Пранаб Мукержи Нью-Деҳлидаги ҳарбий госпиталда вафот этган. У госпиталда 10 август куни миясидаги тромбни олиб ташлаш бўйича операцияни ўтказган. Бундан ташқари, унда коронавирус аниқланган.
Пранаб Кумар Мукержи Ҳиндистоннинг энг бообрў сиёсий арбобларидан бири бўлган, у мамлакатга 2012 йилдан 2017 йилгача президентлик қилган. У ўз фаолияти давомида, шунингдек, молия, мудофаа ва ташқи ишлар вазирлари лавозимини эгаллаган.
Мавзуга оид
20:58 / 19.11.2024
Путин Ҳиндистонга боради
16:43 / 17.11.2024
Ҳиндистон биринчи гипертовушли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди
16:50 / 16.11.2024
Ҳиндистонда ҳаво ифлосланиши кучайиб кетганидан Тож Маҳал кўринмай қолди
17:36 / 14.11.2024