Ўзбекистон | 17:50 / 01.09.2020
32846
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида кириб-чиқиш бўйича янги тартиб жорий этилмоқда
Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси навбатдаги қарорни қабул қилди.
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг хабар беришича, 2020 йил 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги автойўл ўтказиш пунктларига нисбатан кириб-чиқиш бўйича чекловлар санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда бекор қилинади.
Унга кўра, қуйидаги тартиб жорий этилмоқда:
- охирги 14 кун Қирғизистон Республикасида бўлиб турган ёки сўнгги 72 соат давомидаги коронавирус инфекциясига ПЗР тест текширувининг манфий натижалари тўғрисида маълумотномаси мавжуд бўлган шахслар Ўзбекистон Республикасига кириб келганда карантин назоратига олинмайди;
- Қирғизистон Республикасига чиққан ҳамда фақатгина ушбу мамлакат ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари республикага қайтиб киргандан сўнг карантин назоратига олинмайди;
- мазкур банднинг 3 ва 4 хатбошисида белгиланган ҳолатлардан ташқари барча вазиятларда Ўзбекистон Республикасига кириб келувчи шахслар ўрнатилган тартибда карантин назоратига олинади.
Мавзуга оид
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024