Ўзбекистон | 22:20 / 01.09.2020
3139
1 дақиқада ўқилади

Tesla 5 миллиард долларлик акцияларини сотувга чиқаради

Фото: EPA-EFE/FELIPE TRUEBA

Tesla компанияси раҳбарияти 5 млрд долларлик акцияларни сотишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди

Маълум қилинишича, гап акцияларнинг 5:1 нисбатда бўлиш жараёни натижасида сотилиши мумкин бўлган акциялар ҳақида бормоқда. Компания бир неча банклар билан акцияларини биржада иккиламчи жойлаштириш бўйича келишувга эришган. Tesla бир акцияси нархи 480 доллар ва капиталлашуви 455 млрд доллар атрофида бўлган ҳозирги вазиятда умумий ҳисобда бозорда секин-аста 5 млрд долларга яқин акциясини жойлаштиради. 

Bloomberg мутахассислари ҳисоб-китобларига кўра, охирги 10 йил ичида Tesla ўз акцияларини иккиламчи жойлаштиришдан 14 млрд доллардан кўпроқ ишлаб топган. У охирги марта жорий февралда 2 млрд долларлик акциясини сотган. Ўша вақтда компания акциялари нархи 700 доллар турган, август охирида эса улар биринчи марта 2 минг доллардан ошган. 

Дониёр Тухсинов
Тайёрлаган Дониёр Тухсинов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид