Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Беларусдаги воқеалар фонида Литвадаги ҳарбий машғулотларини кенгайтиради
Жума куни Литвага америкалик ҳарбийлар ва танклар Беларусь билан чегара яқинида манёврлар ўтказиш учун келишади, қўшма машғулотлар икки ой давом этади.
Литва ҳукумати чоршанба куни Польшадаги америкалик ҳарбийлар режалаштирилган ҳарбий машғулотлар учун кўчирилишини маълум қилди.
«Машғулотлар «мудофаавий характерга эга ва қўшниларга, жумладан Беларусга қарши қаратилмаган», дейилади хабарда.
Аммо ҳарбийлар режалаштирилганидан олдинроқ келмоқда ва улар кўпроқ вақт Литвада қолишади. Беларусдаги воқеалардан олдин, июнь ойи охирида ва август ойи бошида Литва мудофаа вазири Раймундас Кароблис АҚШ контингенти икки ҳафта давомида мамлакатда бўлишини маълум қилганди.
Энди эса ноябргача давом этиши айтилаётган машғулотларда америкалик 500 нафар ҳарбий хизматчи ва 40та махсус техника иштирок этади.
Мавзуга оид
19:13 / 23.05.2025
Литва 1 июндан Россиянинг нобиометрик хорижга чиқиш паспортини тан олмайди
19:20 / 19.05.2025
Литва Беларус устидан БМТ Халқаро судига даъво киритди
11:42 / 07.05.2025
Сербия ОАВ: Латвия ва Литва Вучичнинг самолётини ўтказмайди
15:31 / 16.04.2025