Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда коронавирус юқтирганлар сони 4 миллиондан ошди
Охирги икки кун ичида 80 минг ва сўнгги икки ҳафта ичида бир миллион кишида касаллик аниқланган.

Фото: Reuters
Ҳиндистонда SARS-CoV-2 коронавирусини юқтирганлар сони 4-миллион кишидан ошди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар қилишича, мамлакатда жами ҳолатлар сони 4 023 179 кишига етган.
Охирги икки кун ичида 80 минг ва сўнгги икки ҳафта ичида бир миллион кишида касаллик аниқланган.
Ҳиндистон касалликка чалинганлар сони бўйича дунёда учинчи ўринда турибди. Ундан олдинги ўринларда АҚШ (6 миллиондан ортиқ) ва Бразилия (4 миллиондан ортиқ) жойлашган.
Мамлакатда энг юқори кўрсаткичлар Махараштра, Андхра-Прадеш, Карнатака ва Тамилнад штатларида қайд этилган.
Worldometer сайтининг маълумотига кўра, дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 26,8 миллионга етган, қарийб 880 минг киши вафот этган.
Мавзуга оид

20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди

11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди

21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди

21:32 / 21.05.2025