Light | 13:11 / 06.09.2020
44531
1 дақиқада ўқилади

Олимлар инсон учун энг бахтсиз ёшини маълум қилишди  

АҚШнинг Дартмут коллежи олимлари ва Иқтисодий тадқиқотлар миллий бюроси мутахассислари инсон учун ўзига хос мураккабликлар 47-48 ёшида бошланишини аниқлашди.

Фото: iStock

Бундан ташқари, Хитой, Мексика ва Россия фуқаролари ўзларини бошқа давлатлар фуқароларидан олдинроқ – 43 ёшда “бахтсиз” ҳис қилишни бошлашар экан. Мутахассислар буни организмдаги биокимёвий жараёнлар, гормонал фон ва умумий қариш билан тушунтиришган. Уларнинг айтишича, бунда инсоннинг таълим даражаси, мавқеи, оилавий ҳолати, яшаш давлати аҳамиятга эга эмас. 

Америкалик тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, инсон тахминан 65 ёшидан яна ўзини бахтли ва ҳаётдан қониққан деб ҳисоблай бошлар экан. Бу ҳолатни инсон 18-20 йил давомида ҳис қилиб, унинг чўққисига 80 ёшда эришар экан. 

 

Мавзуга оид