Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонадаги шийпонда нефтни қўлбола қайта ишлайдиган цех борлиги аниқланди
11 сентябрь куни Қўштепа туманида хизмат олиб бораётган йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан олинган маълумотлар асосида ноодатий қонунбузарлик аниқланди. Бу ҳақда Фарғона вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Қўштепа туманидаги боғдорчилик фермер ҳўжаликларидан бирининг дала шийпони ҳудуди холислар иштирокида кўздан кечирилганда, у ерда Тошлоқ туманида яшовчи фуқаро ноқонуний тарзда ва қўлбола усулда нефть махсулотларини қайта ишлаётгани аниқланган.
Ноқонуний цехдан 4 200 литр бензин ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:46 / 20.05.2025
ЕИ Россия нефти нархини 50 долларгача туширишни таклиф қилмоқда
17:02 / 15.05.2025
“Барибир шу ерга қурамиз”– Фарғона шаҳрида болалар майдончаси ўрнига “дом” қуриляпти
22:01 / 05.05.2025
Саудия Арабистони июн ойида Осиё давлатлари учун нефт нархини оширади
13:36 / 03.05.2025