Ўзбекистон | 23:55 / 15.09.2020
37924
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус Ўзбекистонда: Қурбонлар сони расман 400дан ошди

15 сентябрь куни Ўзбекистонда 570 кишида коронавирус аниқланиб, 532 бемор соғайди, деб маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Расмий статистикага кўра, жами ҳолатлар 48 565та, тузалганлар 45 058 нафар, қурбонлар эса 403 нафарни ташкил этмоқда. 14 сентябрда 5 киши вафот этгани хабар қилинди.

Янги ҳолатлар (+570)

Кунлик касалланиш ҳолатлари сонида бир неча кундан бери барқарор сақланиб турибди. 12 сентябрда 578, 13 сентябрда 573, 14 сентябрда 572, 15 сентябрда 570 кишида коронавирус тасдиқлангани эълон қилинди.

  • Тошкент шаҳри – 366
  • Тошкент вилояти – 128
  • Наманган вилояти – 30
  • Андижон вилояти – 16
  • Самарқанд вилояти – 12
  • Хоразм вилояти – 10
  • Қашқадарё вилояти – 5
  • Фарғона вилояти – 2
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 1

Тузалганлар (+532)

Жами 48 565 бемордан 45 058 нафари тузалиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

  • Тошкент шаҳри – 314
  • Тошкент вилояти – 114
  • Самарқанд вилояти – 53
  • Наманган вилояти – 23
  • Хоразм вилояти – 12
  • Андижон вилояти – 9
  • Қашқадарё вилояти – 5
  • Фарғона вилояти – 2

Ўлим ҳолатлари (+5)

Вазирлик 15 сентябрь куни 5та ўлим ҳолати ҳақида маълумот берди. Расмий статистикага кўра, қурбонлар – 403 нафар. Аммо Соғлиқни сақлаш вазирлиги қайд этмаган, аммо бошқа давлат идоралари томонидан расман тасдиқланган ўндан ортиқ қурбонлар мавжуд.

  • Юнусобод туманида яшаган 63 ёшли Н.Қ. (эркак)
  • Олмазор туманида яшаган 42 ёшли О.Б. (аёл)
  • Тошкент шаҳрида яшаган (қайси тумандан экани айтилмади) 70 ёшли М.Э. (аёл)
  • Тошкент шаҳрида яшаган (қайси тумандан экани айтилмади) 66 ёшли Т.Х. (аёл)
  • Шайхонтоҳур туманида яшаган 72 ёшли А.Р. (эркак)

Айни пайтда 3 104 нафар бемор даволанишда. Улардан 483 нафари оғир, 245 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид